Тинчлик — ер юзидаги барча миллат ва элатлар учун қадри бирдек тенгсиз бўлган олий неъмат. Бугунги фаровон ҳаётимиз учун жангоҳларда жон олиб, жон берган ватанимиз қаҳрамонлари тинчлик неъматини теранроқ англаганлар. Биз авлодларнинг тинч фаравон ҳаёт кечиришимиз учун ширин жонларини фидо қилганлар. Биз авлодлар ҳам ватанимиз ҳимояси учун курашган боболаримиз жасоратини асрлар давомида фахр ифтихор билан тилга оламиз. Биз билан замондош бўлган уруш қатнашчиларига миннатдорчилик билдирамиз!. Йиллар асрлар ўтади аммо аждодларимизнинг матонатли ва жасорати бахтли авлодлар қалбида мангу сақланиб қолаверади. Биз Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари барча уруш қатнашчилари ва ватандошларимизни фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги билан муборакбод этамиз. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин. Боболаримиз жон берган, минглаб оилалар бошига мусибат олиб келган уруш даҳшатларни келгуси авлодлар ҳам кўрмасин. Барчангизга ғалаба байрами яна бир бор муборак бўлсин!

What's your reaction?

Leave a comment