Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси 85-ижодий мавсумини очди. Мавсум очилиш ҳамда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан театр ижодкорлари «Тил-миллат кўзгуси» театрлаштирилган томошасини тайёрлади. Тантанали очилиш маросимига давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, вилоят маданият бошқармаси, вилоят Қўғирчоқ театри маъмурияти ва жамоаси, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ўқитувчилар ва санъат ихлосмандлари иштирок этишди. Дастлаб тадбир иштирокчилари Санъат саройи давлат муассасаси фоесида, театр ижодий фаолияти акс эттирилган фото ва видео лавҳалар, либослар кўргазмалари билан танишдилар. Мавсум очилишига ташриф буюрган меҳмонлар театр созанда ва хонандаларининг миллий мумтоз наволари садоси остида қарши олиндилар. Театрнинг 85-мавсуми очилишда сўз олганлар, театр жамоасининг ўтган йиллар давомида эришган ютуқлари, пандемия сабаб жорий қилинган карантин чораларига қарамасдан янги саҳна асарлари яратилгани, театр бош режиссёри Фарход Болтаев раҳбарлигида, режиссёр Асилбек Сафаров томонидан бу йил ҳар йилги анъанадан чекинган ҳолда «Тил-миллат кўзгуси» театрлаштирилган концерт дастури тайёрлангани ва бу гул даста томошабинларга манзур бўлиши, театр ижодкорлари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ҳам «Майдон томошалар» фестивали доирасида театрлаштирилган концерт дастурларини намойиш этиб еелишаётгани ва бугун театр ёшлари янги ва яхши ташаббусларини илгари суришаётганини эътироф этишиб, театр жамоасини янги мавсум очилиши билан муборакбод этишди. Шундан сўнг мавсум очилишига бағишланган «Тил-миллат кўзгуси» театрлаштирилган концерт дастури бошланди. Тадбирда тилимизни улуғловчи шеърлар, саҳна кўринишлари, тилимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини оширишга хизмат қилган буюк сиймолар, жадидчилар ва ёшларнинг чиқишлари чиқишлари, миллий қадрият ва анъаналаримизни акс эттирувчи саҳна кўринишлари, рақс ва дилтортар тароналар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Қизғин ва таъсуротларга бой тарзда янги ижодий мавсумини бошлаган театр ижодкорларига улкан муваффақиятлар тилаймиз.Тадбининг тўлиқ намойишини Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг ижтимоий тармоқдаги каналлари орқали томоша қилишингиз мумкин.

 

What's your reaction?

Leave a comment