Кейинги йиллар мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ислоҳ қилиш, халқимизнинг бой маданий мероси анъана ва қадриятлари улуғ аждодларимизининг ибратли ҳаётини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ана шу эътибор маҳсули ўлароқ Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри саҳнасида “Алпомишнинг қайтиши” ҳамда Термизий алломаларининг ибратли ҳаётларини тарғиб қилувчи “Зиё қалъаси” ва Ал – Ҳаким ат – Термизий ҳаёти ва ижодига бағишланган “Алломаи замон” спектакллари саҳналаштирилди. 2019 йил 6 сентябрь куни театрнинг 84 – ижодий мавсуми Убайдулло Уватов, Ғиёсиддин Шермуҳаммад қаламига мансуб “Алломаи замон” спектакли билан бошланди.

Очилиш маросимида сўз олганлар театрнинг ижодий фаолияти давомида амалга оширилган ишлари борасида томошабинларга атрофлича тушунчалар беришди. Шундан сўнг “Алломаи замон” спектакли намойиш этилди. Буюк алломанинг ибратли ҳаёти ва ижодига бағишланган спектаклнинг ҳар бир саҳна кўриниши томошабинларнинг давомли қарсаклари билан кузатиб борилди. Спектакль якунида бобокалонимизнинг илму – маърифат йўлидаги изланишларидан руҳланган томошабинлар томоша залида ўринларидан туриб ижодкорларни саҳна пардалари ёпилгунига қадар олқишлар билан кузатишди. Театрнинг ҳаракатдаги репертуаридан ўрин олган бу спектакль ишонамизки узоқ йиллар Термизийлар маънавий меъросини тарғиб қилишда муҳим роль ўйнайди.

Театримиз электрон манзиллари: WEB: sdvteatr.uz, Telegram: t.me/musdramteatr, Facebook: @surxonteatr, E-Mail: sv.musdramteatr@umail.uz

What's your reaction?

Leave a comment