Маълумки Республикамизнинг барча гўшаларида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик! » шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Аввал хабар қилганимиздек мазкур фестивал Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ҳам жорий йилнинг 17 июн куни ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу фестивални ўтказиш ва юқори савияда ташкил этишга пухта ҳозирлик кўрилди. 15 июндан бошлаб фестивал байрамона кайфиятда бошланиб кетди. Ёшлар фестивалига Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси ҳам жиддий тайёргарлик кўрди. Шу йилнинг 15 июн кунидан театр жамоаси ўзларининг театрлаштирилган концерт дастурлари, тарихий шахслар сиймоларини акс эттиришмоқда. Эрта тонгдан кечга қадар ташкил қилинаётган чиқишлар, нафақат ёшларимиз балки вилоятнинг узоқ туманларидан ташриф буюрган аҳоли, шаҳар меҳмонларига ҳам юқори кайфият улашаяпти. Сурхондарё вилоят мусикали драма театри жамоасининг бугунги концерт дастурлари ҳам юзлаб воҳадошларимиз ва ёшларимизга манзур бўлди. Эслатиб ўтамиз театрнинг эртанги дастурларидан ўрин олган спектаклларнинг саҳна кўринишлари, тарихий шахслар образларининг чикишлари, театрлаштирилган концерт дастури ҳам фестивал иштирокчиларида катта таъсурот қолдириши шубҳасиз.

What's your reaction?

Leave a comment