Ўзбекистон Республикаси Презилентининг 5 та ташаббуси ижросини таъминлашмақсадида бугун 2020 йил 15 февраль куни Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси асосида Термиз давлат университети талабалари театр директори М. Қарақулова билан самимий суҳбат қуришди, “Театршуносман” лойиҳаси асосида кийим цехи мудири Н. Уруновалар иштирокида спектаклларда фойдаланиладиган тарихий образлар либослари билан танишишди, сўнгра ёритиш цехи мудири К. Ёдгоров иштирокида Республикамиз театрларида сўнгги русумдаги ёритиш ускуналари билан тубдан танишишди, тадбир давомида “Орзуимдаги инсон билан учрашишни истайман” лойиҳаси асосида Ўзбекистон халқ артисти Г. Равшанова билан дилдан суҳбат қуришди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда суҳбат сўнгида Г. Равшанова иштиёқманд талабаларга “Она” спектаклидан монолог ижро этиб берди, тадбир сўнгида бош режиссёри Фарход Болтаев томонидан саҳналаштирилган Усмон Азим қаламига мансуб “Адолат фасли” спектакли ҳарбий хизматчилар ва Термиз давлат университети талабаларига намойиш этилди.

What's your reaction?

Leave a comment