Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 12-сонли (6300-хқ, 23.03.2019 й.) видео селектор мажлис баёни ижроси хусусида.
Ушбу баёнда белгиланган топшириқларни Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри амалиётида қўллаш ва театр санъатига қизиққан ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида театрнинг 2019 йил 1 майдаги 19 и/ч-сонли буйруғи асосида театр қошида ижодий клублар ташкил этилди ва қуйидаги театр ходимлари ижодий клубларга маъсул этиб тайинланди.
- “Ёш актёр” – (15 нафар. раҳбар: Джумаев Акмал),
- “Ёш рассом” – (10 нафар. раҳбарлар: Умар Исмоилов ва Хайрулло Чоршанбиев),
- “Ёш раққоса” – (41 нафар. раҳбарлар: Шоира Жўраева ва Замира Ниязова),
- “Ёш хонанда” – (10 нафар. раҳбар: Камил Хидиров),
- “Ёш оператор” – ( 11 нафар. раҳбар: Сотибов Саидали),
- “Ёш созанда” – (10 нафар. раҳбар: Бозоров Зиёдулло),
- “Саҳна нутқи ва маданияти” – (8 нафар. раҳбар: Тойиров Файзулло) каби мазкур клубларга жами 105 нафар ёшлар қамраб олинган.