«Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали эрта тонгдан кўтаринки кайфиятда бошланди. Ўтган 2 кун мобайнида Президентимиз илгари сурган 5 та ташаббус мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган ва минглаб ёшларни эзгу мақсадлар сари бирлаштирган ёшлар фестивали ўзининг жозибадорлиги билан барчани мафтун этмоқда. Ўтган кунлар мобайнида миллий қадрият ва анъаналаримиз уйғунлигида ўтказилаётган спорт, рассомчилик, актёрлик, ахборот-технологиялари, китобхонлик, бахшичилик, касаначилик йўналишларидаги мусобоқалар, заковат телевикториналари, ҳоким ва ёшлар учрашуви, ёшларни билим ва салоҳиятларини намоён этиш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги Ўзбекистон ёшларини бирлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугун ҳам фестивалда қизиқарли беллашувлар, театр жамоалари ва санъаткорларнинг чиқишлари, ҳарбий техникаларнинг кўргазмалари, Сурхон миллий таомларидан саналган чўпонча, тандир кабоблар тайёрлаш жараёнлари фестивал иштирокчилари учун унутилмас онларни туфҳа этиши шубҳасиз. Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси ҳам ўзларининг театрлаштирилган концерт дастурлари, тарихий шахслар сиймолари, спектакллар намойишлари билан фестивал иштирокчиларининг қизиқишларига сабаб бўлишаяпди. Бугун театр ижодкорлари томонидан намойиш этилган «Лайли ва Мажнун» спектакли ҳам ёшларни бефарқ қолдирмади.

What's your reaction?

Leave a comment