Актёр  ва  хонанда  Сайиджалол  Муқимов.

 Қадди қомати овоз жаранги, қиёфаси саҳнага ярашадиган юксак маҳоратга эга бўлган актёр С.Муқимов театримизда 15 йил фаолият кўрсатиб, ёдда қоларли ажойиб образлар яратиб, халқимизнинг олқишига сазовор бўлган актёрлардан эди. Унинг яратган “Ватан ишқи”даги Бек, “Макр ва муҳаббат”даги Президент, “Момо ер”даги Субҳонқул, “Гинерал Рахимов”даги полковник Таросенко, “Серғайрат кишилар”даги Соддадил, “Алишер Навоий”даги Жомий, “Амир Темур ва Елдирим Боязит”даги Бош вазир, “Ошиқлар” мусиқали комедиясидаги  Жаҳонгир, Ў.Умарбековнинг “Ўз аризасига кўра” спектаклидаги Ота образлари театримиз репертуар ижодий салоҳиятини бойитибгина қолмай, етук санъат мутахассислари томонидан юксак баҳоланиб келди. С.Муқимовни яратган образларнинг талқини ва характерларнинг очилиши ҳамиша томошабинни ҳайратга солган. С.Муқимовни ижоди бугунги ёшларимиз ўзларининг улуғ устозлари сифатида ўрганса арзийдиган жиҳатларга жуда бой.