15-июнь куни Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри директори, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгаши депутати Қарақулова Муяссар Зафаровнанинг туғилган кунлари. Ҳурматли Муяссар Зафаровна! Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси ҳамда вилоят маданият ва санъат муассасалари ҳодимлари номидан самимий муборакбод этамиз! Сизни Сурхондарё вилояти маданияти ва санъати ривожи, айниқса Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг вилоят ва Республика миқёсида гастроль сафарларини ташкил этиш ҳамда ўтказилаётган нуфузли фестивалларда фаол иштирок этиб совринли ўринларни қўлга киритишда алоҳида хизматларингиз бор. Театр жамоаси Сизни ташаббускор ва меҳрибон раҳбар сифатида хамиша ҳурмат қилади.Фурсатдан фойдаланиб Сизни яна бир бор таваллуд айёмингиз билан муборакбод этар эканмиз Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт тилаймиз! Эл-юрт фаровонлиги йўлидаги ишларингизга мувофаққиятлар тилаймиз. Фарзандлар, набиралар камолини кўриб юринг! Ҳурмат билан Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси.

What's your reaction?

Leave a comment