15-июнь Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг саҳна устаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, устоз санъаткор Ю.Мирқурбоновнинг таваллуд топган кунлари.
Ҳурматли Юлдошали Миркурбанович! Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан театр жамоаси, шогирдларингиз ва мухлисларингиз номидан самимий муборакбод этамиз! Сиз узоқ йиллик самарали меҳнатларингиз билан нафақат Сурхондарё балки Республика театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаяпсиз. Театримизнинг Республика ва халқаро фестивалларда совринли ўринларни қўлга киритишида, мухлислар эътиборини қозонишда айнан сизнинг алоҳида хизматларингиз бор. Сиз узоқ йиллик фаолиятингиз давомида юзга яқин турли жанрдаги образлар яратиб миллионлаб мухлислар қалбини забт этдингиз. Сиз бор билим ва тажрибангизни саҳна санъатига юзлаб шогирдларни тарбияладингиз. Театримизни барча ютуқларида Сизни алоҳида хизматларингиз бор. Фурсатдан фойдаланиб, Сизга узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилаймиз! Туғилган кунингиз муборак бўлсин, ҳурматли устоз!

What's your reaction?

Leave a comment