Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театири ташкил этилгандан буён болажонларнинг севимли масканига айланди. Айниқса кейинги йилларда театр раҳбари ва ёш ижодкорларининг ташаббуслари билан ташкил этилаётган кўнгилочар дастурлар, ғоявий ва тарбиявий аҳамияти катта спектакллар жажжи мухлислари қалбидан жой олди. Театр жамоаси ижодий ҳамкорликни самарали ташкил этганлиги боис театрнинг ижодий мувофаққиятлари кўлами ҳам кенгайиб бораяпти. Бугун томошабинлар ва мутахассислар эътиборини қозонган театр жамоаси янги 19-ижодий мавсумини бошлади. Мавсумнинг тантанали очилиш маросимида сўз олганлар театрнинг қизиқарли ижод йўли, эришаётган ютуқлари хусусида атрофлича тўхталишиб, жамоани янги ижодий мавсум очилиши билан муборакбод этишди. Шундан сўнг театр ижодкорлари «Майдон томошалари» фестивали доирасидаги саҳна кўринишларини намойиш этишди. Карантин пайтида театрни соғинган жажжи мухлислар учун театр жамоаси томонидан тайёрланган саҳна еўринишлари ва эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, беғубор қалб соҳибларининг хурсандчилик ва шодон кулгуларига улашиб кетди. Тантанали тадбир давомида Президентимиз илгари сурган беш ташаббус ва ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан тайёрланган чиқишлар, тадбир иштирокчилари ва болажонларга олам-олам завқ улашди. Қизғин ва таъсуротларга бой тарзда ўтган Сурхондарё вилояти Қўғирчоқ театрининг 19-ижодий мавсуми очилиши муносабати билан намойиш этилган «Нўхат бола» спектакли ҳам тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди. В. Павловскис асари асосида ёш режиссёр З. Нормўминова томонидан саҳналаштирилган спектаклда, яхшилик, меҳр-оқибат каби эзгу фазилатлар намойиш этилган. Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси ҳам Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри жамоасини янги мавсум очилиши билан муборакбод этган ҳолда ижодий ютуқлар бардавом бўлишлигини тилаб қолади.

 

What's your reaction?

Leave a comment