Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги театрлар иштирокида ҳар икки йилда бир маротаба «Сени куйлаймиз, замондош!» Ўзбекистон театрларининг Республика кўрик-фестивали ўтказилиб келинмоқда. Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари анъанага мувофиқ ўтказилиб келинаётган ушбу фестивалда мунтазам қатнашиб совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Бу йилги «Сени куйлаймиз, замондош!» Ўзбекистон театрларининг VI Республика кўрик-фестивалида театр жамоаси «Муҳаббатим — қисматим менинг» спектакли билан иштирок этиб, «Энг яхши сценография» номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Айтиш керакки театр жамоаси Республика ва халқаро миқёсида ўтказилаётган фестивалларда режиссёрлик иши, актёрлик маҳорати ва бошқа номинациялар бўйича фахри ўринларни қўлга киритган. Бу йилги нуфузли фестивалда театр жамоасининг «Энг яхши сценография» номинацияси бўйича ғолиб деб топилиши театр учун тарихий воқеилик бўлди. Театр ижодкорларининг келгусидаги ишларига мувофаққиятлар тилаймиз.

What's your reaction?

Leave a comment