Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасидаги икки томонлама манфаатли келишувларнинг амалга оширилиши, ҳар икки давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида ижобий натижалар бермоқда. Бу жиҳатларни маданий-маърифий, ҳарбий соҳаларда ҳам кўриш мумкин. Жорий йилнинг 8 декабридан 12 декабригача ўтказилаётган Ўзбекистон ва Россия қуролли кучларининг ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари бунинг ёрқин намунасидир. Шу кунларда Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларда ўтказилаётган ўқув машғулотлари, ҳарбий хизматчиларнинг тажриба алмашишларига замин яратаётган бўлса, ташкил этилаётган маданий тадбирлар ватан посбонларининг мазмунли хордиқ чиқаришларига хизмат қилаяпти. Бугун Сурхондарё санъат саройи давлат муасасасида ташкил этилган концерт дастури ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Театр ижодкорлари, мақом ижрочилари томонидан ижро этилган мумтоз тароналар, икки давлат ҳарбийларининг маданий хордиқ чиқаришлари ва миллий санъатимиз борасидаги тасаввурлари бойишига хизмат қилди.

 

What's your reaction?

Leave a comment