2020 йил 13 феврал куни Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан Усмон Азим асари асосида саҳналаштирилган “Адолат фасли” спектакли Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ўқитувчилари ва талабаларига илк маротаба намойиш этилди. Премьера аввалида Президентимиз илгари сурган 5 та ташаббус доирасида “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида театр ижодкорлари билан ижодий учрашув ўтказилди. Мазкур учрашув ва Амир Темурнинг адолат ўрнатиш борасидаги машваратига бағишланган ушбу спектакль иштирокчиларда катта таасурот қолдирди.
Тадбир якунида маданият ва санъат фидоийлари, нуронийлар Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ўқитувчилари театр ижодкорлари саҳналаштирган спектакль ва унинг тарбиявий аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришиб театр ижодкорларига муваффақиятлар тилашди.

Ф. Тойиров, Ф. Шарифбоев

 

What's your reaction?

Leave a comment