Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри ижодий фаолиятини ёритиш, мавжуд спектаклларнинг тарғибот қилиш мақсадида “Сурхондарё Санъат Саройи” давлат муассасаси кириш қисмида ўрнатилган электрон таблода театрнинг ҳаракатдаги репертуаридан ўрин олган спектаклларнинг роликлари мунтазам бериб борилаяпти. Шунингдек, Сарой ҳудудидаги махсус таблода намойиш этиладиган спектаклларнинг афишалари жойлаштирилиб борилаяпти.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида театрда ўтказилган тадбирлар, Республика ва вилоят матбуот нашрлари, телевидения ҳамда радио орқали мунтазам равишда ёритиб борилмоқда.

Жумладан, 2018 йил 20 декабрдан 2019 йил  10 январга қадар ҳар куни соат 16:00 дан 23:00 гача Термиз шаҳридаги “Болажон” маданият ва истироҳат боғида ўтказилган “Президент арчаси” тадбирида театр хонандалари ўз куй ва қўшиқлари билан маданий хизмат кўрсатишди. Шунингдек, театр актёрлари томонидан эртак қаҳрамонлари қиёфасида байрам иштирокчилари учун томошалар кўрсатилди. Байрам сайли матбуотда кенг ёритиб борилди.

Театр жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Сеҳрли ўрмон” янги йил томошаси ўқувчи ёшларнинг таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида январ ойининг биричи ўн кунлигида ҳар куни икки маротабадан намойиш этиб борилди. Ушбу томошалар намойишига вилоятнинг барча туманларидан ўқувчи ёшлар жалб этилди.

Янги йил томошаси ҳақидаги реклама ва томошага қатнашган мурғак қалб соҳибларининг олган таъсуротлари ҳақида лавҳалар республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилди.

14 январ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топган сана ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирларда иштирок этган театр жамоасининг театрлаштирилган концерт дастури вилоят телевидениеси ва Ишонч телеканалининг информацион дастурларида эфирга узатилди.

Мамлакатимиз Президентининг ташаббуслари билан 2019 йилнинг 26 январ куни юртимизда умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди. Театр жамоасининг ҳашардаги иштироки ҳақидаги хабар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг нашри “Маданият” газетаси (№5 (35) 31.01.2019) орқали эълон қилинди.

Атоқли адиб, давлат ва жамоат арбоби, мамлакатимизнинг юксак мукофотлари “Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари совриндори Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги 2018 йил юртимизда кенг нишонланди. Адибнинг “Соҳил ёқалаб чопаётган олапар” қиссаси асосида “Шунқор” спектакли саҳналаштирилди. Ушбу спектаклнинг 2019 йилги намойишлари ҳам томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Спектаклнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида “Саҳнада жонланган ҳаёт” сарлавҳали мақола Сурхон ёшлари газетасининг 2019 йил 16 январдаги (№1-2 (199) сонида эълон қилинди.

2019 йилнинг 1-2 март кунлари Тожикистон Республикаси Сариосиё туманининг Боботоғ массивидаги божхона постининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган театр жамоасининг чиқишлари Севимли, Ўзбекистон 24, Давр ва маҳаллий каналлар АТР, Ишонч, Сурхондарё телеканалларининг информацион дастурлари орқали ёритилди.

Буюк мутафаккир Алишер Навоий тавалуддининг 578 йиллигини нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 9 февраль куни Термиз шаҳрида ўтказилган тадбирларда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри актёрлари томонидан “Алишер Навоий” спектаклидан парча намойиш этилди.

Театр саҳнасида намойиш этилган Уйғун ва И.Султон қаламига мансуб “Алишер Навоий” спектакли Ишонч телеканали орқали ёзиб олиниб тўлиқ эфирга узатилди.

Шунингдек, Амир Темур тавваллуд кунига бағишлаб ўтказилган тадбирларда ҳам театр актёрлари фаол иштирок этишди. Тадбирлардаги театрлаштирилган томошалар оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди.

8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Президентимиз Фармонига кўра бир гуруҳ хотин-қизлар мамлакатимизнинг юксак мукофоти ва орденлари билан тақдирландилар. Мукофотланганлар орасида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг бош балетмейстери Ш.Жўраева ҳам бор. Сурхон тонгги газетасининг 2019 йил 13 март кунидаги 16 (17519) сонида “Кутилмаган туҳфа” номли мақола эълон қилинди.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Термиз туманидаги Отчопар сайлгоҳида ўтказилган сайлда иштирок этган театр жамоасининг театрлаштирилган томошалари вилоят ва республика ОАВлари орқали тўғридан-тўғри ва такрорий намойиш этилди.

Вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Сен ота-онанга вақт ажратмасанг, вақт сендан ота-онагни ажратади” рукнидаги тарбиявий аҳамиятга эга видео роликлар мунтазам равишда вилоят телевидениесининг эфирларида намойиш этиб келинмоқда.

Театр жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Кампир топайми дадажон?”, “Алпомишнинг қайтиши” спектакллари Маданият ва маърифат, Маҳалла, Ўзбекистон телеканалларининг кундузги ва кечки дастурларида эфирга узатилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институтининг IХ конгрессида таъсис этилган “27 март – Халқаро театр куни”ни юртимизда кенг нишонлаш мақсадида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри ҳам “Театр томошалари ҳафталиги”ни ташкил этди.  Ҳафталик учун ташкил этилган кўргазма, ижодий учрашув ва спектакллар ҳақида рекламалар тайёрланиб, Сурхондарё телевидениясида ҳамда Ишонч телеканали орқали эфирга узатилди. Ҳафталик тафсилотлари ҳақидаги лавҳалар Давр, Ишонч ва Сурхондарё телеканалларининг информацион дастурлари орқали ёритиб борилди. Тадбир ҳақидаги ахборотлари интернет сайтлари, ЎзА ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг нашри “Маданият” газетаси (№13 (43) 28.03.2019) орқали хабарлар эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуслари билан илк маротаба 5-10 апрел кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган, тарихий аҳамиятга эга нуфузли “Халқаро бахшичилик санъати фестивали”да театр жамоаси театрлаштирилган томошалар, тарихий шахслар сиймолари ва “Наврўзбек ва Баҳорой” мусиқали фольклор томошаси билан иштирок этди. Театр жамоасининг чиқишларидан лавҳалар, фестивал таъсуротлари ҳақидаги интервьюлар Ўзбекистон 24, Ўзбекистон Севимли, Ёшлар, Ишонч, АТР ва Сурхондарё телерадиоканаллари орқали эфирга узатилди.

Театр жамоасининг 2019 йил 28-29 апрел кунлари Бойсун туманида ўтказиладиган “Бойсун баҳори” анъанавий Халқаро очиқ фестивали ва 9 май — “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан вилоят миқёсида ташкил этилган тадбирлар ҳамда учрашувлардаги ҳарбийлаштирилган томошалари республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиб борилди.

Жорий йилнинг 13-16 май кунлари театр жамоаси Наманган вилоятига гастрол сафари уюштирди. Гастрол ҳақида лавҳа Наманган вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилди.

Севимли телеканали ва Россиянинг “Култура” телеканали билан ҳамкорликда юртимизда туризмни ривожлантириш учун тайёрланадиган ҳужжатли фильмда фойдаланиш мақсадида, Севимли телеканали ижодкорлари томонидан “Шоҳ ва шоир”, “Алпомишнинг қайтиши”, “Зиё қалъаси” спектаклларини видео тасвирга ёзиб олинди ва узатиб борилмоқда.

2019 йилнинг 10-16 июн кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ўтказилган “Сени куйлаймиз, Замондош!” Ўзбекистон театрларининг IV-республика кўрик-фестивалида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси Қ.Норқобил қаламига мансуб “Заминдан олис кетма” спектакли билан иштирок этди. Фестивал таъсуротлари ҳақида театр директори М.Қарақулова, театр адабий емакдоши Ф.Тойиров ва актёри Ш.Шокировларнинг интервьюлари ҳамда намойиш этилган спектакл моҳияти ҳақида ва театр жамоасининг фестивал доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида намойиш этган спектакли ҳақидаги лавҳалар ЎзМТРКнинг “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон 24”, “Маҳалла” телеканаллари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг нашри “Маданият” газетаси, Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Хабар” информацион дастури ва радиоси, “Каr 24 uz” сайти, “Қарақалпақ маданияти” газетаси ва турли ижтимоий сайтлар орқали фаол кенг ёритиб борилди.

Ёзги таътилни оромгоҳларда ўтказаётган ёшлар учун намойиш этилаётган “Қувноқ пингвингчалар” мусиқали томошаси ва Президентимиз илгари сурган бешта ташаббуснинг биринчиси бўйича гастрол доирасида ёшлар билан қилинаётган мулоқот ва маҳорат дарслари ҳақидаги лавҳалар ҳам оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиб борилаяпти.

2019 йил 26 июн — Халқаро гиёвандликка қарши курашиш куни муносабати билан театр ижодкорлари намойиш этган “Пагон таққан одамлар” спектакли ҳақидаги лавҳа Сурхондарё телеканали орқали эфирга узатилди.

27 июн — “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан намойиш этилган “Жуфт-жуфт лайлаклар” спектакли ҳақидаги лавҳа, кўрсатув ва эшиттиришлар Ишонч ва Сурхондарё телеканалларининг эфирига узатилди. Шунингдек театр ҳаётига оид янгиликлар ва намойиш этилаётган спектакллар, жамоанинг тадбирлардаги иштироки ҳақидаги лавҳа, хабар ва ахборотлар театрнинг www.sdvteatr.uz расмий веб-сайти ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг сайти, Маданият газетаси орқали ҳам ёритиб борилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 22 ноябрдаги 6-сонли Ҳайъат йиғилиши баёнинг ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри ва Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг қўшма режасига мувофиқ театрнинг устоз санъаткорлари ва ёш истеъдод эгалари иштирокида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар эфирга узатилиб келинаяпти. “Дил изҳори”, “Санъатга бахшида умр”, “Спектаклдан аввал”, “Театр ва томошабин”, “Саҳнанинг сеҳрли олами” рукнида эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрланиб келинаяпти. Келгусида ҳам доимий равишда ижодий фаолиятига оид муҳим янгиликларни театрнинг расмий веб сайти, телевидение, радио дастурлари ҳамда босма оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритиб бориш режалаштирилган.

What's your reaction?

Leave a comment