Бугун Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан маҳаллий драматург Х. Хурсандов асари асосида саҳналаштирилган «Муҳаббатим-қисматим менинг» спектакли И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали талабалари ва Малика GOLD ресторани маъмурияти, ишчи ходимлари учун намойиш этилди. Театр бош режиссёри Ф. Болтаев томонидан саҳналаштирилган спектакл томошабиларда катта қизиқиш уйғотди. Давомли олқишлар билан қўллаб қувватланган спектаклда, оилавий муносабатларни яхшилашга, оила муқаддаслигига ундовчи ғоя илгари сурилган. Мазкур спектаклда Норбекнинг аянчли қисмати мисолида, бугун оилавий ажримлар, муҳаббат ёки ёшликдаги хатолар деб, бегуноҳ фарзандларни дилига озор бермаслик каби тушунчалар намойиш этилади…

 

What's your reaction?

Leave a comment