Бугун Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг жорий репертуаридан ўрин олган «Лайли ва Мажнун» спектакли театр Бадиий кенгаши кўригидан ўтказилди. Кенгаш аъзолари спектаклни жуда қисқа фурсатда топширилгани ҳақида тўхталишиб, спектаклни янада мукаммаллаштириш борасида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Айтилган таклифлар инобатга олган ҳолда спектакл Бадиий кенгаш аъзолари томонидан қабул қилинди. Спектакл режиссёри Шавкат Пардаевни ва театр жамоасини яна бир янги асар билан табриклаймиз. Спектаклда асосий қаҳрамонлар Лайли образини Гавҳар Аралова ва Мажнун образини Абуқодир Панжиевлар яратишди..

 

What's your reaction?

Leave a comment