Юртимизда ватан ҳимоячиларига бўлган эътибор ва ғамхўрликлар кун сайин ортиб бормоқда. Буни соҳа ривожига қаратилган эътибор, тизмда кечаётган улкан ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилаётган беқиёс имкониятлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 28 йил тўлди. Сана муносабати ҳамда 14-январ Ватан ҳимоячилари куни тадбирини юқори савияда ўтказиш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилди. Ватанпарварлик ойлигига айланган ушбу тадбирлар, маданий-маърифий учрашувлар ва вилоятда ўтказилган концерт дастурларида театрнинг устоз санъаткорлари, хонадалари иштирок этишди. Тадбирлар асносида театр жамоаси томонидан концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар ва спектакллардан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

 

Тайёрлади: Ф. Тойиров, Ф. Шарифбоев

What's your reaction?

Leave a comment