Ҳаёт гўзал. Бу синовли умрни Оллоҳ бизга берган нематларга шукрона билан эзгу амаллар ила кечириш эса унданда гўзал. Аммо базида бу гўзаллик татимаётган, ҳаёт қувончлари кўнгилган сиғмаётгандек туюлади. Одатда дард чекканимизда, хасталикка чалинганимизда шундай ҳолга тушамиз. Маълумки бутун дунё халқлари каби COVID-19 вируси туфайли минглаб ватандошларимиз хасталикка чалинди. Айримлари бу ёруғ оламни тарк этди. Бундай таҳликали вазият табиийки барча инсонларни ҳушёрликка чорлаш асносида карантин талаблари боис тушкин кайфиятга солиб қўйди. Мамлакатиз раҳбари ташаббуси ва ҳукуматимиз томонидан аҳоли саломатлигини асраш ва босқичма-босқич карантин чораларини юмшатиш тадбирлари кўрилаяпти. Айни жараёнда аҳолининг кайфиятини кўтариш ва уларга маданий хизмат кўсатиш борасида ҳам муҳим тадбирлар белгиланган. Хабарингиз бор, Ўзбееистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташаббуси билан Республикамизнинг байрам тадбирлари ўтказиладиган очиқ майдонларида «Майдон томошалари» фестивали ўтказилмоқда. Бугун ҳам Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси, Сурхондарё санъат саройи давлат муассасасининг тадбирлар ўтказиладиган очиқ майдонида ўзининг театрлаштирилган концерт дастурини намойиш этди. Тадбирдан мақсад, аҳолига маданий ва кўнгилочар дастурлар намойиши орқали кўтаринки кайфият улашиш ва гўзал ҳаётга қайтаришга кўмаклашиш. Эслатиб ўтамиз ушбу фестивал белгиланган режа ва карантин талаблари асосида давом этади.

 

What's your reaction?

Leave a comment