2020 йил 1 март куни Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшларни маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус”нинг биринчи йўналишига Термиз шаҳридаги уюшмаган аҳолини ва ёшларни кенг жалб қилиш мақсадида тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида А.Темур, А.Навоий, Ат- Термизий, Алпомиш ва Барчиной каби образлар ва театр раҳбари иштирокида аҳоли ўртасида ижодий учрашувлар ўтказилди.
Шунингдек, театр актёрлари спектакллардан парчалар, монологлар, ғазаллар ижро қилишди.
Кунинг иккинчи яримида театр жамоаси Республика ихтисолаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган беморларининг ҳам холидан хабар олишди ва улар билан ҳам актёрлар самимий суҳбат олиб боришди.
Тадбирлар давомида аҳолига театрнинг март ойида намойиш этиладиган спектакллар репертуар-буклети тарқатилди.

 

What's your reaction?

Leave a comment