Бугун Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида «Бизнинг театр» илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Илмий амалий-анжуман иштирокчилари дастлаб театрнинг ижодий фаолияти акс эттирилган кўргазма билан танишдилар. Кўргазмадан ўрин олган спектаклларнинг саҳна кўринишлари, либослар кўргазмаси ва ишлаб чиқариш цехларининг иш жараёни иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шундан сўнг «Бизнинг театр» илмий-амалий анжумани бошланди. Анжуман маърузачилари иштирокчиларга театр тарихи, тилимиз имкониятлари ва жозибасини тарғиб қилишда театрнинг ўрни ва театр фаолияти билан боғлиқ жараёнлар ҳақида маълумотлар бериб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, вилоят ҳокимлиги ва Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш Маркази Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси рабарияти ҳамда тингловчилари иштирок этган тадбирда, Марказ тингловчиларига сертификат ва ташаккурномалар топширилди. Қизғин ва кўтаринки руҳда ташкил этилган «Бизнинг театр» илмий-амалий анжуман доирасида, театр ижодкорлари томонидан Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги ҳамда театрнинг 85-ижодий мавсуми очилишига бағишланган «Тил-миллат кўзгуси» театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди. Иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотган тадбир тавфсилотлари маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди.

 

What's your reaction?

Leave a comment