Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан Ф.Тойиров, Н.Ахмедовалар асари асосида “Ўрмондаги янги йил саргузашти” мусиқали томошаси саҳналаштирилди. Ушбу томошадан ҳар йилгидан фарқли ўлароқ Хўжа Насриддин Афанди образининг бош қаҳрамон сифатида иштирок этиши ва унинг ҳар бир жумбоқли масалаларни ақл билан ҳал этиши, болаларни билимларини синаш борасидаги савол-жавоблари, спектакл давомидаги қизиқарли саргузашт ва мўжизаларнинг юз бериши болажонлар билан бир қаторда уларнинг ота-оналарига ҳам манзур бўлмоқда.  Болажонларнинг севимли эртак ва мультфильм қаҳрамонлари, Қорбобо ва Қорқиз иштирок этган спектаклда Афанди образини театрнинг маҳоратли ёш актёри А.Сафаров моҳирона ижро этган. Спектакл томошабинни билим олиш, ўқиш ва ватанни, табиатни севиш, узаро меҳр оқибат ришталарини мустаҳкамлаш, китоб мутолаа қилишга ундовчи эзгу ғояга суғорилганлиги билан ҳам аҳамиятли. Тарбиявий  аҳамияти катта бўлган мазкур томоша аллақачон ўз мухлисларини олқиш ва эътирофларига сазовор бўлди.

 

Тайёрлади: Ф. Тойиров, Ф. Шарифбоев

What's your reaction?

Leave a comment